| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ТЎРТИНЧИ БОБ
ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАР
Давлат чиқарган буйруқ ва тақиқларга бўйсунмаслик қонунбузарликдир. Маълумки, халифа ҳаромни ҳалол, ҳалолни ҳаром қилолмайди, мандуб ё мубоҳни вожибга, макруҳни ҳаромга айлантиролмайди. Ҳаромга рухсат беролмайди, вожиб, мубоҳ ё мандубни тақиқлаб ҳам қўёлмайди. У бор-йўғи уммат ишларини бошқариш, одамлар манфаатларини тартибга солиш вазифасини бажаради, холос. Бу ишни ҳам шариат ҳукмларига мувофиқ тарзда қилади. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Шореъ унга кўпгина ишларни ўз фикри ва ижтиҳоди билан бошқариш ҳуқуқини берган. Байтулмолни бошқариш, қўшин тайёрлаш, волийларни тайинлаш, одамлар манфаатларидан кўз-қулоқ бўлиб туриш, шаҳарларни ободонлаштириш, йўллар очиш, одамларни бир-бири билан даф қилиб туриш, умумий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш каби ишлар шулар жумласидандир. Улар халифанинг ихтиёрига топширилган бўлиб, у булар хусусида қонунлар, буйруқлар чиқариши мумкин. Уларга бўйсуниш мусулмонларга фарз, бўйсунмаслик эса гуноҳ, яъни қонунбузарликдир. Уларга жазо белгиланади.
Шореъ халифага одамларга буюриш ва тақиқлаш ҳуқуқини бергани каби, қонунбузарларни жазолаш, жазо турини тайинлаш ҳуқуқини ҳам берган. Қонунбузарлик - шариатда аниқ жазоси тайинлангани, халифага ҳамда халифанинг ноиби сифатида қозига ҳавола қилингани жиҳатидан таъзирга ўхшайди. Лекин у халифанинг буйруғи ва тақиқига бўйсунмаслик жазоси ҳисобланса, таъзир Оллоҳнинг буйруғи ва тақиқига бўйсунмаслик жазоси ҳисобланади.
Қонунбузарлик жазоси учун даъвогарнинг мавжуд бўлиши шарт эмас. Қози қаерда бўлмасин, ундан хабардор бўлгани заҳоти қозилик йиғилишисиз ҳам ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга. Умар ибн Хаттоб р.а. қонунбузарлик учун жазолар эди. Масалан, йўл ўртасида туриб олиб, йўловчиларни ўтказмаётган одамни урган (дарралаган). Буйруқларига бўйсунмаган одамни жазолар эди.
Қонунбузарлик турлари
Қонунбузарликнинг аниқ, муайян турлари йўқ. Ҳар бир давлат қонунларига бўйсунмаслик қонунбузарлик ҳисобланади. Уларга жазо турини халифа белгилайди. Масалан, шаҳар майдонлари ва умумий йўлларга муайян масофа ва чегара белгилаб, одамларга
214-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|